Достонбек Отаболаев Бутунжаҳон ўйинларида делегациямизнинг биринчи медалини қўлга киритди

    Спорт 10 июл 2022 2078

    АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ўйинларидан каратэчимиз Достонбек Отаболаев делегациямизнинг ушбу мусобақадаги илк медалига муаллифлик қилди.

    -75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Отаболаев гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалда украиналик Станислав Хорунага имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг бронза медали учун кечган жангда америкалик Томас Скоттни мағлубиятга учратиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.

    Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси делегациямиз ва каратэчимизни, миллионлаб мухлисларимизни ушбу муваффақият билан қутлаб, келгуси кун дастурларида беллашадиган атлетларимизга ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates