Исроил 2025 йилнинг май ойида Эроннинг ядро объектларига зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ Президенти Дональд Трамп бу ҳаракатни қўллаб-қувватламагач, режадан воз кечган. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, Исроил АҚШ ҳужумга тайёргарлик кўришда фаол иштирок этишига ва яҳудий давлатини Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан ҳимоя қилишига ишонган. Ҳужум Теҳроннинг ядро қуролини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини камида бир йил давомида тўхтатиб қўйишга қаратилган эди.
Бироқ Трамп Эрон билан келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлидан борди ва апрель ойи бошида Исроилга АҚШ Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий операцияни қўллаб-қувватламаслиги ҳақида маълум қилди, дейилади нашр хабарида. Америка етакчиси Вашингтонда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувда бу масалани кўтарди, деб хабар беради tass.ru.









