баннер
1 апр 2025
19:01

    Дрифт қилган “Nexia 3” поезд тагида қолди

    “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ҳайдовчиларни темир йўл кесишмаларида эҳтиёткор бўлишга ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

    Шу йилнинг 19 февраль куни тахминан, соат 22:30 да Фарғона вилояти Охунбобоев ва Марғилон бекатлари оралиғида “Nexia 3” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ҳаракатланиб келаётган поездни “илон изи“ усулида айланиб ўтишга уриниши оқибатида ЙТҲ содир этган.

    Ҳодиса содир бўлган жойга транспортда хавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ва темир йўл мутахассислари етиб борган ва воқеа тафсилотларини кўздан кечирган.

    ЙТҲ оқибатида “Nexia 3” русумли авто транспорт воситаси ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган бўлиб, ҳозирда унинг аҳволи аниқланмоқда.

    Ҳозирча ҳодисанинг батафсил тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech