Дубай авиашоусида (Dubai Airshow) пайтида ҳалокатга учраган Ҳиндистонинг Tejas қирувчи самолётининг учувчиси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳаво кучлари матбуот хизмати Х ижтимоий тармоқ платформасида эълон қилди.
“Бугун Дубай авиашоусида намойиш пайтида Ҳиндистон ҳаво кучларининг Tejas самолёти ҳалокатга учради. Учувчи вафот этди”, дейилади постда.
21 ноябрь куни NDTV телеканали Дубай авиашоусида Ҳиндистонинг Tejas қирувчи самолёти ҳалокатга учраганини хабар қилди. Томошабинларнинг сўзларига кўра, учувчининг самолётдан тушиб қолганини кўришмаган.
Воқеа жойидан эълон қилинган кадрларда қирувчи самолёт ерга қараб юқори тезликда қулаб, ерга урилгани кўрсатилган. Бир неча сониядан сўнг кучли оловли портлаш содир бўлди. Ҳалокатга учраган самолётдан қора тутун кўтарилди.
Дубай авиашоуси (Dubai Airshow) Бирлашган Араб Амирликларида 19 марта ўтказилмоқда ва 2025 йил 21 ноябргача давом этади. Бу ҳар икки йилда бир марта Дубайда ўтказиладиган авиашоу.
Аввалроқ Дубай авиашоусига ташриф буюрганлар Ҳиндистон самолёти ҳалокатга учраганидан кейин эвакуация қилишганди, деб хабар берди gazeta.ru.









