Премьера мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Россия ва Ҳиндистон дипломатия ваколатхоналари ҳамда лойиҳа модератори, ҳиндистонлик бизнесмен, маданият арбоби Шувра Чакраборти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ҳужжатли фильм тақдимотида БААда акредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари, жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь ва бошқа давлатлар консуллик идоралари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Фильм намойиши аввалида Ўзбекистон Бош консули Алишер Саломов маданият дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда асосий омиллардан бири эканини таъкидлади.
Фильмда қўшиқнинг яратилиши, «Ялла» гуруҳининг ижодий фаолияти ва ушбу мусиқий композицияни яратишда турли халқлар вакилларининг ўзаро смарали ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилинган.