Озодбек Назарбеков: «Бу ишларни камералар учун қилаётганимиз йўқ»

    «Маданият ва санъат ходимлари» куни муносабати билан Андижонда ўтаётган тадбирлар доирасида Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳудуддаги соҳа жонкуярларининг уйларига ташриф буюриб, байрам билан қутлади.

    Фидойи ходимларга вазирликнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

    Тақдирланганларнинг барчаси маданият ва санъат соҳасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бераётганини алоҳида таъкидлади. Вазирнинг ташрифидан боши кўкка етганини ҳаяжон ва қувонч ёши билан ифода этди.

    Журналистларга бундай эзгу ишлар барча ҳудудларга кўчиши ҳақида айтар экан, Маданият вазири «Биз бу ишларни камерага тушиш учун қилаётганимиз йўқ аслида, бироқ бугунги кун талабидан келиб чиқиб ижтимоий оламда фаолиятимиз билан таништириб боряпмиз», — деди.

    86 ёшли Мая опа Усмоналиева ҳамон ўзи раҳбарлик қилган вилоятдаги 1-сонли Маданият уйи ҳамда соҳадан узилгани йўқ. Шу ёшда ҳам ёшларни руҳлантириб, турли тадбирларни ташкиллаштириб юрганини вазир алоҳида эътироф этди.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates