Данияда ўзбек маданий меросига бағишланган «Қўлда тўқиш санъати – Абрбанди» номли кўргазма бўлиб ўтаяпти

    Даниянинг Орхус шаҳрида «Қўлда тўқиш санъати – Абрбанди» номли кўргазма ўтказиляпти.

    Жорий йил 3-30 апрель кунлари бўлиб ўтаётган мазкур кўргазма Даниядаги ватандошлар ташкилоти – «Ўзбек ташаббуслари уюшмаси» томонидан ташкил этилди.

    Унда миллий анъанавий тўқимачилик ҳунари, абрбанди санъати — ипак қурти пилласи ва пахта толасидан ип олишдан тортиб то тайёр матоларгача бўлган жараёнларни акс эттирувчи фотосуратлар, гўзал матолар, шунингдек, кўргазмали қуроллар намойиш этиляпти.

    Лойиҳа муаллифи, «Ўзбек ташаббуслари уюшмаси» раҳбари Маърифат Акбарова ўтган йили август ойида Марғилон шаҳридаги анъанавий халқаро «Атлас байрами» фестивалида иштирок этиб, Данияда доимий кўчма кўргазмани ташкил этишга бел боғлаганини таъкидлади.

    Тадбир доирасида «Aдрас матолари нақшларидан илҳом олиб чизинг» мавзусида креатив воркшоп уюштирилди. Унда дизайнер-тикувчи Зулфизар Aҳмедова томонидан қизиқарли машғулотлар ўтказилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Кўргазма давомида ипак қурти пилласидан тортиб то тайёр матогача бўлган жараённинг гувоҳи бўлдик. Биз бу санъатнинг узоқ тарихи, хусусан унинг собиқ иттифоқ даврида деярли йўқолиши ва Ўзбекистон мустақилликка эришгач яна қайта тикланганлиги ҳамда бугун дунёга кенг тарғиб этилаётгани ҳақидаги муҳим маълумотлар билан танишдик. Ушбу санъат қадим ўзбек маданиятини ўзида ифода этгани билан ҳайратланарлидир», – деди кўргазма меҳмони Аске Йервин.

    «Ташриф буюрувчилар фақат гўзал ва бежирим матоларни кўриш билан чекланиб қолмайдилар. Улар бутун тўқув жараёни, яъни ипак ва пахта иплари қандай тайёрланиши ҳамда ўзбек ҳунармандчилик санъати анъаналари ҳақидаги жуда кўплаб маълумотларни билиб олишлари мумкин. Тўқимачилик санъати ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатидан жой олган. Биз ўзбек тўқимачилик санъатига бағишланган кўргазмани қабул қилаётганимиздан мамнунмиз», — деди Орхусдаги Геллеруп кутубхонаси ходими.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates