Форумда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Озарбайжон, Буюк Британия, Хитой, Қатар, Россия ва бошқа давлатлардан медиа соҳаси раҳбарлари ва етакчи экспертлар иштирок эмоқда, дея хабар беради Казинформ.
Хабарда айтилишича, Марказий Осиё мамлакатлари қўшма телеканал ва медиа платформани яратишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Остонада бўлиб ўтган II Марказий Осиё медиа форумида маълум қилди.
Бундан ташқари, вазир Ўзбекистон билан 2025 йилгача ҳамкорлик режаси имзоланганини маълум қилди. Режада контент алмашиш, тренинглар, сохта хабарларга қарши курашиш ва ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар ўрин олган.
Аида Балаева Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам ушбу ташаббусга қўшилишга чақирди.