Дуккакли ва мойли экинлар уруғлари сертификатлаштирилади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 апрелдаги 201-сон қарори билан Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Сертификат (Certificate for the export of sprouts or seeds intended for the production of sprouts for human consumption) истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғлар экспорти учун берилади.

    Ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланмаган уруғларга нисбатан татбиқ этилади.

    Уруғларни сертификатлаштириш ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

    Шунингдек, Низом қуйидаги тартибларни назарда тутади:

    - уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш тартиби ва уларни сертификатлаштириш шартлари;

    - Агентликнинг автоматлаштирилган тизими орқали ариза бериш ва уни

    кўриб чиқиш тартиби;

    - расмийлаштирилган сертификатлар реестрини юритиш тартиби.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 15 апрелдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates