Дунёда семиз одамларнинг сони бир миллиарддан ошди

    Lancet тиббий журналида чоп этилган тадқиқотларга кўра, сайёрамиздаги ҳар саккизинчи одам, яъни 1 миллиард одам бугунги кунда семизликдан азият чекмоқда.

    1990 йилдан буён семириб кетганлар сони 4 бараварга, 226 миллиондан 2022 йилда 1 038 миллионга ошган. Улардан 504 миллиони аёллар (ўсиш 18,5 фоиз), 374 миллиони эркаклар (14 фоизга ўсган).

    Муаммо болалар ва ўсмирларга ҳам таъсир қилди. Бу борадаги кўрсаткич 1990 йилда 31 миллиондан 2022 йилда 159 миллионгача, яъни беш бараварга ошган. Тана вазнининг ҳаддан ташқари ошиши юрак-қон томир касалликлари, саратон, шунингдек қандли диабет хавфининг кескин оширади, деб хабар беради techcult.ru.

    Олимларнинг фикрича, глобал семириш эпидемиясининг асосий сабаби нотўғри овқатланишдир. Шу муносабат билан ЖССТ шакарли ичимликларга солиқ жорий этиш, “носоғлом” озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни чеклаш ва соғлом озиқ-овқат учун субсидияларни оширишни таклиф қилмоқда. ЖССТ семиришнинг олдини олиш учун болаликдан мунтазам овқатланиш ва жисмоний фаолият билан шуғулланишни ҳам тавсия этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates