Мева шарбатини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш ортиқча вазн юзага келишига олиб келади – тадқиқот

    Мева шарбатини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш кундалик рационга кўп калория қўшади ва қонда глюкоза даражасининг кескин ошишига олиб келади.

    Ҳар куни бир стакан ёки 100 фоизлик мева шарбатини ичиш болалар ва катталардаги вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. Буни JAMA Pediatrics журналида чоп этилган 25 нафар катталар ва 17 нафар болалар иштирокидаги тадқиқот тасдиқлади.

    Олимларнинг таъкидлашича, кунига ҳар бир қўшимча 100 фоизлик мева шарбати туфайли болаларда тана массаси индекси 0,03 га ўзгарди. Катталарда бу кўрсаткич 0,02 га етган.

    “Шарбат ичишдаги асосий муаммолардан бири унинг миқдори билан боғлиқ. Масалан, бир стакан шарбат тахминан учта апельсиндан иборат бўлади. Лекин биз аксарият ҳолатда бир вақтнинг ўзида учта апельсин истеъмол қилмаймиз-ку. Агар шарбат ҳақида гапирадиган бўлсак, бир стакан ичгандан кейин, бир-икки дақиқа ўтгач, яна бир стакан ичиш мумкин. Шарбатни меъёрдан кўп истеъмол қилиш кундалик рационга жуда кўп калория қўшади ва қондаги глюкоза даражасининг кескин ошишига олиб келади”, дейди олимлар.

    Қондаги қанд миқдорининг доимий равишда кўтарилиши инсулин қаршилиги, метаболик синдром, қандли диабет, юрак, семизлик ва бошқа сурункали касалликларга олиб келиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates