Олдинги тадқиқотлар вазн ташлаш ёки соғлом тана массаси индексини сақлашнинг энг самарали йўли соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний машқларни ўз ичига олган турмуш тарзига риоя қилиш билан боғлиқ эканини кўрсатганди. Бироқ, кўпчилик соғлом турмуш тарзига доимий равишда амал қилиши қийин.
Мутахассислар 654 та тадқиқотни ўз ичига олган маълумотларни таҳлил қилиб, рақс ортиқча вазн ва семизликдан азият чекаётган одамлар учун самарали таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди. Деярли ҳар қандай рақс тури, агар мунтазам равишда машқ қилинса, вазн йўқотишга ёрдам беради, деб хабар беради lenta.ru.