34 ёшли эркак икки мингта тухум еб, 32 килограмм вазн ташлади

    Буюк Британиянинг Эдинбург шаҳрида яшовчи 34 ёшли Росс Макфарлейн икки йил давомида тухум истеъмол қилиб, 32 килограммга озган.

    Оғирлиги 119 килограмм бўлган эркак узоқ вақт давомида вазн йўқотишга ҳаракат қилди ва турли хил парҳезларга мурожаат қилди, энг қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришишга уриниб кўрди.

    “Менинг овқатга бўлган муносабатим кўпчилик каби эди. Мен қатъий парҳезга ўтдим, лекин охир-оқибат яна вазним ошди. Нима қилсам ҳам семизлигимча қолавердим”, дейди у.

    Ортиқча вазн туфайли Макфарлейнда қон босими ва холестерин даражаси юқори эди. Соғлиғидаги муаммолардан халос бўлиш учун у зарарли овқатлардан воз кечишга ва ўз рационига кўп миқдорда тухум қўшишга қарор қилди. Эрталаб у олтитагача тухум еди ва икки йил ичида уларнинг умумий сони икки мингтага етди. Бундан ташқари, у ярим тайёр маҳсулотлар ва қулай еб кетиладиган овқатлар ўрнига соғлом овқат истеъмол қила бошлади: тушликда товуқли салат, кечки овқатда эса сабзавотли стейк истеъмол қилди.

    “Бу менинг ҳаётимни ўзгартирди. Бирор нарсани ўзгартириш учун ҳеч қачон кеч эмас. Ёшим ўттиздан ошди, ўзимни ҳар қачонгидан ҳам ёшроқ ва соғломроқ ҳис қиляпман. Ҳар ким ўз ҳаётини ўзгартириши ва натижалардан баҳраманд бўлиши мумкин”, дейди у.

    Ҳозирда Макфарлейннинг вазни 87 килограмм, холестерин даражаси ва қон босими нормал ҳолатга қайтган. У яхши ухлай бошлади ва унда ўзига бўлган ишонч пайдо бўлди, дейилади rambler.ru сайтида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates