Дунёдаги энг йирик шамол электрстанцияларидан бирининг қурилиши режалаштирилмоқда

    Инвестициялар 9 июн 2020 2950

    БААнинг "Masdar" халқаро компанияси Навоий вилоятида дунёдаги энг катта шамол электростанцияларидан бирини қуради, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.

    500 МВт қувватга эга шамол электрстанциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича инвестиция шартномаси имзоланиши кутиляпти. "Masdar" учун бу Ўзбекистондаги иккинчи йирик лойиҳадир.

    Ўтган йилнинг октябр ойида компания Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр стантцияни қуриш бўйича тендерда ғолиб бўлганди. 2020 йилнинг январ ойида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланган.

    Янги электр станцияси қўшимча иш ўринларини яратибгина қолмай, балки арзон электр энергиясини ишлаб чиқаришни йилига 1,9 гигаватт соатгача ошириш имконини беради. Бу эса 500 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли ҳисобланади.

    Замонавий технологияларнинг жорий этилиши электр энергиясини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган табиий газдан фойдаланишни 175 миллион кубометргача қисқартириш ва атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 миллион тоннага камайтиришга йўналтирилган.
    Қурилиш ишлари 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates