Душанбе шаҳри электр таъминотидан узилиб қолди

    Душанбедаги электр тармоғида юкламанинг ортиши ва подстанцияда носозлик юзага келгани оқибатида шаҳар электр таъминотидан узилиб қолди.

    Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ҳозирда Тожикистон пойтахт электр таъминоти, иситиш қуввати, интернетдан узилиб қолган, уяли алоқа тизимида узилишлар юзага келмоқда.

    “Авария тармоқда юкламанинг ҳаддан ташқари ортиши туфайли рўй берди, чунки совуқ об-ҳавода аҳолининг электр энергияси истеъмоли ошди”, дейилади хабарда.

    Қўмита маълумотларига кўра, ҳозирда подстанцияда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин вақт ичида пойтахт аҳолиси ва саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш қайта тикланади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates