ДХМ филиаллари – эзгулик манзиллари

    Мамлакатимизда 22 ноябр 2021 1457

    Давлат хизматлари марказлари. Бу тизим халққа кўрсатаётган шаффоф ва қулай хизмати билан яқин.

    Давлат хизматлари агентлиги янада аҳоли орасига кириб, фуқаролар дарду ташвишлари билан бирга бўлиш ниятида олис чўл ва тоғли ҳудудларда филиаллар ташкил этишга киришди. Бугун уларнинг сони мамлакат бўйича 92 тага етди. Хизмат моҳиятининг ўзи аҳолини бир ҳужжатни деб овора қилмаслик, фуқароларга қулайлик яратишдан иборат. Филиаллар ҳудуд одамларининг таклифига мос кун ва вақтда ишлаётгани боис ҳам халққа манзур. Боиси, марказга тушиш учун узоқ йўл босилмайди, маблағ йўқотилмайди, вақт сарфланмайди.

    Мамлакатимизда шундай ҳудудлар борки, улар вилоят, ҳатто туман марказларидан анча олисда. Бу манзилларга бориш учун ҳудудлардан автомашинада юриб бир кунни кеч қиласиз.

    2018 йилда Фарғона вилоятида бутунлай янги ташаббус илгари сурилди. Яъни Республикада биринчилардан бўлиб Фарғона туман давлат хизматлари марказининг қатнов қийин ва анклав бўлган ҳудудлари - Чимён, Ёрдон ва Шоҳимардон МФЙ да ДХМ нинг филиаллари ташкил этилди. Бу ташаббус тез фурсатларда республика миқёсида амалиётга жорий этилди. Бугунги кунга келиб Фарғонада ДХМ филиаллари сони 11 тага етди. Айни дамда Бешариқ туманида «Рапқон», Учкўприк туманида «Оқ сув», Бувайда туманида «Бувайда», Фарғона туманида «Лоғон», Қува туманида «Акбарабод», Фурқат туманида «Чекчувалдоқ», Қувасой шаҳрида «Қўчқорчи», Фарғона шаҳрида «Қиргули» филиаллари фаолият олиб боряпти. Биргина филиаллар томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқароларга 40 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

    214 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Фарғона тумани - қўшни Қирғизистон Республикасига ёндош ҳудуд. Туман таркибидаги Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙ лари жойлашган ҳудудни эса қуруқликдаги орол дейиш мумкин. Сабаби, Шоҳимардоннинг тўрт тарафи ҳам қирғиз қардошларимиз чегара ҳудуди билан туташиб кетган. Баланд тоғ ён бағирларида жойлашган бу туманда фуқаролар ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида «Шоҳимардон», «Чимён» филиаллари ташкил этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, қишнинг аёзли, ёзнинг жазирама кунларида юзлаб чақирим масофадан келадиган, айниқса Қирғизистоннинг 50 километрдан худудини босиб ўтиб фуқаролар учун айни муддао бўлди. Туман марказидан 46 километр узоқликда жойлашган Чимён ҳудудида Миндон, Ҳонқиз, Гулшан, Қўрғонтепа каби 9 та қишлоқларда 100 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари марказининг Сойбўйи МФЙ да жойлашган «Чимён» филиали эса ана шу аҳолининг узоғини яқин қилмоқда. Шу кунга қадар «Чимён» ҳамда «Шоҳимардон» филиаллари орқали аҳолига 3 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

    Давлат хизматлари марказларининг филиаллари нафақат тоғолди ҳудудлар балки, шаҳар ичида марказдан олис деб топилган массивларда ҳам ташкил этиляпти. Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесини ўзига хос саноатлашган ҳудуд дейиш мумкин. Бу ерда асосан йирик завод ва фабрикаларининг ишчи ходимлари истиқомат қилади. Уларнинг ҳар бир бўш вақти корхоналарнинг иш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

    Ана шундай вазиятларни ҳисобга олган ҳолда Қиргулидаги «Нефтчи» маданият саройида Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

    – Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Кундалик юмушлар туфайли яшаш жойимдан 11 километр узоқликдаги Давлат хизматлари марказига келиб кетар эдим, — дейди Қиргули мавзесида истиқомат қилувчи Шарифжон Камолов. — Нефтчи маданият саройида ДХМ филиалининг ташкил этилиши айни муддао бўлди. Бу ерда маҳалла кутубхонаси, МФЙ маъмурий биноси, 2-сектор штаби, маданият саройи мажмуа сифатида жойлашган. Ташкил этилган филиал 70 минг аҳоли жойлашган Қиргули мавзесидаги фуқароларнинг узоғини яқин қиляпти.

    Ташкил этилган ДХМ филиали жисмоний ва юридик шахсларга мобил давлат хизматларини кўрсатиши билан аҳамиятли. Ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар,йўл-йўриқлар бериляпти. Бу ерда ДХМ да кўрсатиладиган барча 150 дан ортиқ хизматларнинг барчасидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

    Айтиш мумкинки, бугун давлат билан халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Айнан қулайлик ва узоқни яқин қилишда эса жойларда ташкил этилган филиалларнинг иш фаолияти айни муддао бўлиши шубҳасиз.

    Сохибжон Қодиров,

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси

    бошлиғи ўринбосари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates