ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳни фош этди

    Улар ижтимоий тармоқлар орқали беморларни топиб, мўмай пул орттиришни истовчиларни ўз органини сотишга қизиқтирган.

    Ўзбекистонда инсон органлари савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар шахс ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом фуқароларни мўмай пул эвазига ўз органини сотишга қизиқтирган.

    Улар чет элдаги танишлари ёрдамида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали бемор ва донорни гўёки қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатларнинг биридаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини бажарган.

    Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.

    Беморлардан олинган пулларнинг маълум бир қисми операция учун хусусий клиникага ҳамда донорларга берилган, қолгани эса ўзаро тақсимланган.

    Бундан ташқари, жарроҳлик амалиётидан кейин соғлиғида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни қолдириш учун кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган.

    Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates