Пулли тўхташ жойлари яқинида яшовчи аҳоли учун резидентлик рухсатномалари жорий этилади

    Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига кўчаларда ташкил этилган пулли тўхташ жойларидан фойдаланиш учун махсус имтиёзлар яратилмоқда.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, пойтахт аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади.

    Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.

    Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

    Ушбу ишлар якунланганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates