Зокиржон Алматов Фарғонада ИИБ ходимлари аёлни таҳқирлаган воқеа юзасидан муносабат билдирди

    Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан мактаб директорининг таҳқирланиш ҳолатига муносабат билдирди.

    Шу йилнинг 7 октябрь куни ИИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    Унда Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ ходимлари томонидан мактаб директорининг таҳқирланиш ҳолатига муносабат билдирди.

    Алматовнинг фикрича, ички ишлар идораларида ишлайдиган ҳар бир ходим ўзини психологик жиҳатдан тайёрлаши, жаҳлини жиловлай олиши керак.

    «Бу — ўтакетган ваҳшийлик. У раҳбар қайсидир йўллар билан амалга ўтириб қолган, деб ўйлайман. Қандай шароитда бўлса ҳам, ички ишлар идораси ходими ўзини ушлашни билиши керак. Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз. Ҳар бир йиғилишда вазир, вазирлик раҳбарияти, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ходимлардан шу нарсани талаб қилади: жаҳлингга эрк берма, жаҳлингни жиловла, одамларни аввал яхшилаб эшит. Қўлингни кўтарсанг, бошқа нарса қилсанг… Ҳатто бизга жаҳл қилиб, ўзини осиб қўйганлар ҳам бўлган», — деди вазир маслаҳатчиси.

    У ички ишлар ходимларига мурожаат қилиб, уларга инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат билан муносабат қилиш кераклигини эслатди.


    «Инсонларга нисбатан меҳр-муҳаббат деган туйғуларнинг ҳаммаси бизда бўлиш шарт. Сиз билан биз фақат қамаш учун яратилмаганмиз. Тарбиялаш, инсонларга ғамхўрлик қилиш, уларга ёрдам бериш учун ички ишлар ходимлари бор. Шу нарса ҳеч қачон эсимиздан чиқмасин. Лекин одам бўлмайдиганларнинг қонун бўйича жазосини беришимиз шарт. Шу боис бизнинг фаолиятимизда ҳар хил одамлар учраб туради», дея қўшимча қилди у.

    Зокиржон Алматовнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат бўйича махсус текширув олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates