Ўзбекистонда сўнги бир ойда жиноятчилик 29 фоизга камайди

    ИИВ журналистларга шу йилнинг 15 июль – 15 август кунлари ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигининг иккинчи босқичи натижаларини маълум қилди.

    Матбуот анжуманида айтилишича, мазкур тадбир давомида 14 167 та тезкор-қидирув ҳаракатлари ўтказилди ва:

    • 2 599 та гиёҳвандлик,
    • 1 576 та уюшган жиноятчилик,
    • 1 650 та коррупция ва
    • 4 653 та бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

    Натижада:

    • 557,5 кг гиёҳвандлик воситаси,
    • 376,5 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар,
    • 10,5 минг туп ноқонуний ўсимликлар мусодара қилинди.

    Шунингдек, 91 нафар закладчик, интернет орқали тарқатилган 1 751 та “наркограффити” фош этилди.

    Жиноий гуруҳлардан 858 та пневматик қурол, 2 716 та ов қуроли ва минглаб ўқ-дорилар олинди.

    Шу билан бирга, 1 033 нафар қидирувдаги шахс қўлга олиниб, 584 нафар бедарак йўқолган фуқаро оилалари бағрига қайтарилди.

    Жамоат жойида олиб юриш таъқиқланган 14 936 та совуқ қурол (шундан 14 091 та пичоқ, 352 та кастет, 493 та бошқа буюм) мусодара қилинди.

    Профилактика ишлари доирасида 263 765 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Судланган шахслар билан 211 796 та суҳбат ўтказилиб, 1 444 нафари маъмурий назоратга, 125 859 нафари профилактик ҳисобга олинди.

    Пробация назоратидаги 228 224 нафар шахс текширилди, 1 808 нафарнинг жазоси оғирроқ турга алмаштирилди, 1 030 нафар жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди. Шунингдек, 1 398 та “сайёр суд”да 7 827 нафар шахс муддатидан илгари озод қилинди.

    18 815 нафар гиёҳвандлик ва алкоголизмга чалинган шахс мажбурий даволанишга, 64 610 нафар маст ҳолдаги фуқаро ҳушёрхонага, 1 285 нафар фуқаро реабилитация марказига, 4 799 нафар бола вояга етмаганлар марказига жойлаштирилди.

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича 707 минг қоидабузарлик қайд этилди, 85 минг авто восита жарима майдонига қўйилди. Йўлларда 18,7 минг белги, 270 та светофор, 772 минг метр чизиқлар, 580 та пиёдалар ўтиш жойи янгидан ташкил этилди.

    Ойлик доирасида 153 816 та видеокузатув камераси ўрнатилиб, 6,3 минг дўкон, 5,9 минг хонадон техник, 2 031 та объект жисмоний қўриқловга олинди.

    Олиб борилган ишлар натижасида мамлакат бўйича жиноятлар сони ўтган ойга нисбатан 29 фоизга, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар эса 39 фоизга камайди.

    Шу билан бирга, ички ишлар органлари ташаббуси билан жиноятларни аниқлаш 50 фоизга ошди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates