Мусобақа Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари остида очилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад Амирликларда истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз ва хорижий иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштириш, ватандошлар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш билан изоҳланади.
Турнирда Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Африка давлатларидан 100 нафарга яқин ҳаваскор шахмат усталари ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунлари бўйича ғолибларга ва ёш ақл гимнастикаси усталарига диплом ва эсдалик савғалари топширилди.