Мусобақанинг иккинчи кунида -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ватандошимиз Жасурбек Жайсунов олтин медалга сазовор бўлди.
Барча беллашувларда рақибларидан маҳорат бобида устун эканини кўрсатган Жайсунов финалда ҳам мезбон спортчига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва келаси йил ўтказиладиган асосий мусобақа иштирокчисига айланди. Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги баҳсларда Шуҳрат Салаев (+80 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.
Энди ҳамюртларимиз эртага ўтказиладиган жамоавий дастурдаги жаҳон кубогининг финалида иштирок этади, деб хабар беради OlympicUz.