баннер
14 мар 2025
03:27

    Ўзбекистон синхрон сузувчилари Россиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди

    Спорт 13 декабр 2023 702

    Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида синхрон сузиш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.

    Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон спортчилари шоҳсупага кўтарилишди.

    Хусусан, Райхона Эргашева, Юлия Лиманова, Жасмина Қодирова, Сабина Маҳмудова, Рухсорахон Саидалиева, Элизавета Афанасева, Самира Агзамова ҳамда Сафина Жўраева ёшлар ўртасида жамоавий дастурда кумуш медаль совриндори бўлишди.

    Бундан ташқари, катталар ўртасидаги яккалик беллашувларида Диана Онкес ҳам кумуш медални қўлга киритди. Анна Ващенко эса бронза медали соҳибига айланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech