“E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинган илк қарор Қашқадарё вилояти ҳокимига тегишли бўлди

    Рақамлаштириш 18 феврал 2021 8706

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Ўзбекистон тарихида илк бор вилоят ҳокимининг расмий қарори электрон рақамли имзо орқали бирорта қоғоз ишлатилмасдан “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинди.

    Мазкур қарор Қашқадарё вилояти ҳокимига тегишлидир.

    Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан тўғри “E-qaror” тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

    “E-qaror” электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишини олдлини олишга, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатларни келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган нормаларни ўрнатилишини олдини олишга хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

    Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — “E-qaror” 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates