ЕЧЛ: эртага чорак финалга қуръа ташланади

    Кечаги баҳсларда кутилмаган натижалар қайд этилмади

    Кеча Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал босқичи якунланди. Унда кутилмаган натижалар қайд этилмади. “Бавария”, “Бенфика”, “Челси”, “Милан”, “Манчестер Сити” ва “Интер” сафига “Реал” ҳамда “Наполи” қўшилди. “Реал” ўз майдонида “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида енгди.

    Англияда ўтган биринчи ўйинда 2:5 ҳисоби қайд этилганди. “Наполи” эса “Айнтрахт”ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Биринчи ўйинда “Наполи” меҳмонда ғолиб чиққанди 0:2.

    Эртага Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташланади.