Чилининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Эдуардо Эскобар жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, — деб ёзади Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида. — Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларимизни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва ҳамкорликнинг бошқа янги шаклларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладик.