Рақобат қўмитаси: "AVO Bank" АЖ жаримага тортилди

    Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан "AVO Bank" АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, Рақобатни қўмитасига "AVO Bank" АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

    Мурожаатга асосан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида "AVO Bank" АЖнинг расмий веб-сайтида "AVO Ўзбекистондаги энг қулай мобил банк" мазмунидаги реклама жойлаштирилганлиги, шунингдек, банк томонидан ҳар бир янги мижоз учун 1 бонус бали 1 сўмга тенг бўлган бонус баллари тақдим этилиши, мижознинг ўз хоҳишига кўра ушбу бонусларни пул маблағларига алмаштириши ёки банкнинг кўрсатган хизматлари учун тўлов сифатида ишлатиши мумкинлиги белгиланганлиги, шу сабабдан реклама ахборотларида "Har bir yangi mijoz uchun 250 000 soʼm oling", "Har bir taklif qilingan shaxs uchun 50 000 soʼm", "Hisob raqamiga 250 000 soʼm oling" мазмунидаги иборалардан фойдаланилганлиги, бироқ, "AVO Bank" АЖнинг ушбу пул маблағларини мижозларнинг ҳисоб-рақамларига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги аниқланди.

    Шунингдек, "AVO Bank" АЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ташқи реклама воситаларида тарқатилган реклама ахборотлари қўшимча равишда ўрганилганда бир қатор камчиликлар ҳам аниқланди.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 16 моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 6 моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан "AVO Bank" АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги натижасида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates