Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда "Гулистон" МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланди.
шунингдек, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. "Султонравот" МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида "ArtMiner S9" русумли майнинг қурилмасини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 50,7 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.