Озодбек Назарбеков мақтаган дўкон жаримага тортилди

    О.Назарбеков кийимларини реклама қилган "KINGSMAN UZBEKISTAN" бренди остида фаолият кўрсатувчи "Boutique" МЧЖ "Реклама тўғрисидаги" қонунни бузгани учун жаримага тортилди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида "KINGSMAN UZBEKISTAN" кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.

    Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича "KINGSMAN UZBEKISTAN" бренди остида фаолият кўрсатувчи "Boutique" МЧЖ "Реклама тўғрисидаги" Қонуннинг 16 моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.

    Натижада, ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

    Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади.

    О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги "Реклама тўғрисидаги" Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates