Екатеринбургда “Ўзбек тили дўстлари клуби” ташкил этилди

    Екатеринбургдаги бош консулхонамизда “Ўзбек тили дўстлари” клубининг йиғилиши бўлиб ўтди

    Тадбирда Свердловск вилоятининг таниқли шахслари, юртдошларимиз ва Ўзбекистон жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этишди.

    Ташаббускорлар “ўзбек тили дўстлари” клубининг мақсади ва вазифалари ҳақида гапириб беришди. Хусусан, янги жамоат ташкилоти ўзбек тили ва маданиятини, миллий урф-одатларини оммалаштириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишни айтиб ўтишди.

    Урал давлат педагогика университети доценти А. Фишелева илмий доиралар ва Россия географик жамиятининг ўзбек халқининг тарихига, халқ оғзаки ижодига ва мамлакатнинг таниқли намояндаларига қизиқиши кучли эканлигини билдирди. У минтақадаги мактаб ва университетларда Ўзбекистон ва ўзбек тилига бағишланган “очиқ дарслар” ўтказишни таклиф қилди.

    Свердловск вилоятида машҳур продюсер, режиссёр, актёр ва кўплаб лойиҳалар муаллифи А. Аксенов маҳаллий ёшларнинг ўзбек тилига, урф-одатлари ва маданиятига қизиқишини кучайтириш учун Ўзбекистон театрлари ва Урал Федерал округи ўртасида ҳамколрлик ўрнатишни таклиф қилди. Театр компанияларининг ўзаро сафари, қўшма концерт дастурлари, шеърият ва мусиқа кечалари, танловлар, фестиваллар ва бошқа форумлар Урал ва Ўзбекистон аҳолисини маънавий бойитишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

    “Халқаро диаспоралар иттифоқи” ва “Грузия Сакартвело жамияти” жамоат ташкилотлари раҳбари Н. Чавлешвели ушбу клубни ташкил этиш ғояси ўз вақтида амалга оширилганлигини таъкидлаб, қўшма ўзбек-грузин тадбирларини ўтказишга умид билдирди.

    Евро-Осиё тадқиқотлари маркази директори, сиёсатшунос А. Русаков замонавий воқеликда одамлар бир неча тилларда гаплашишга, мамлакатлар бўйлаб саёҳат қилишга мойил эканликлари тўғрисида фикр билдирди. Бугунги кунда кўплаб руслар, айниқса, ёшлар учун Ўзбекистон ёқимли кашфиётга айланмоқда. Шунинг учун у янги жамоат ташкилотига “Ўзбекистон дўстлари” клуби номини беришни таклиф қилди. Ушбу клуб доирасида “Ўзбек тили дўстлари”, “Ўзбек музейлари дўстлари”, “Ўзбек театри дўстлари” клублари ҳам фаолият юритади.

    Фаол ватандошимиз, тадбиркор Ш. Пўлатов интернетда ўзбек тилини ўрганиш учун онлайн концерт дастурини яратишни, ўзбек халқининг тили, адабиёти ва маданияти бўйича видео дарслар ва маърузалар ўтказишни таклиф қилди.
    Шунингдек, иштирокчилар "Vatsapp" ижтимоий тармоғида ҳам “Ўзбек тилида сўзлашувчи дўстлар” клуби гуруҳи ҳам ташкил этилганини маълум қилишди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates