Экология давлат инспекторларига хизмат вақтида тан жароҳати етказилди

    Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгийўл туман бўлими давлат инспекторларига нисбатан хизмат вақтида номаълум шахслар томонидан безорилик ҳаракатлари содир этилди

    4 январь куни Янгийўл тумани Самарқанд МФЙ ҳудудида туман Экология бўлими бошлиғи А.Н. ҳамда бош мутахассис А.Ж. навбатдаги назорат рейд тадбирларини олиб бораётган пайтда 4 нафар номаълум шахс ўзларининг «Жигули» русумидаги машинасида уларнинг йўлини тўсиб, хизмат фаолиятига тўсқинлик қилди.

    Ходимлар ўзларини таништириш мақсадида хизмат гувоҳномаларини тақдим этган вақтда ҳуқуқбузарлар уларга ташланиб, турли тан жароҳатлари етказишган ва кийимлари яроқсиз ҳолатга келтирилган.

    Инспекторларга Янгийўл тумани марказий шифохонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг аҳволи ўртача даражада дея баҳоланмоқда.

    Ҳозирда ушбу ҳолат Янгийўл тумани ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates