Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, ўзбекистонлик ҳужумчини "Эмполи" клуби Рим жамоасидан ярим йилга ижарага олмоқчи. "Эмполи"нинг асосий ҳужумчиси Пьетро Пеллегри жиддий жароҳат олган ва унинг ўрнига мураббийлар Элдор Шомуродовни асосий даъвогар сифатида кўришмоқда.
Маълумот учун, "Эмполи" 19 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.