Бу ҳақда у журналистларга маълум қилди.
Мутасаддининг таъкидлашича, 2025 йилдан хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ташкил этилади.
Шу мақсадда Тошкентнинг “Ҳумо“ клубига тегишли етти-саккиз нафар россиялик хоккейчи миллий терма жамоа таркибига киритилади. Ҳозирда уларни фуқароликка қабул қилиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз хоккей терма жамоалари келгуси йили иккита нуфузли мусобақада иштирок этиши белгиланган. Булар 18 ёшгача бўлганлар ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларидир.