Қонунчиликка кўра, электр энергияси истеъмолчилари электр энергияси тўлиқ ҳажмда ва давлат стандарти даражасида етказиб берилмаганда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Бунинг учун истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи давлат органларига ёки тумандаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш лозим.
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантирилиши лозим.
Истеъмолчиларга электр етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот берилиши шарт.