Электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими ва "Ўзенергоинспекция" ходимлари ҳамкорлигида ҳудудларда электр тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тадбирда “К.Д.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар "Султонобод" МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу МЧЖга қарашли савдони ташкил қилиш учун майдонларини ижарага бериш фаолиятини амалга ошириш давомида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатиб, жами 269 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Ж.П. "Оқтепа" маҳалласидаги экин ер майдонида электр сув насосни умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 227,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Департаментнинг Риштон тумани ва Марғилон шаҳри бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда эса "B-M." фермер хўжалиги ва "М.М." хусусий корхонаси раҳбарлари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 186,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates