Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа амалга оширилиши учун шаҳар ва туманлар ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 6,7130 гектар ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.
Гидро электр станциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9-сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ 220-сонли фармони талаблари асосида, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан битказилиб, фойдаланишга топширилади.
Лойиҳа қуввати 2 550 кВтни ташкил қилади.