Қашқадарёда қарийб 2 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилган фермер хўжалиги фош этилди

    “Ўзенергоинспекция“ Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган фермер хўжалиги аниқланди.

    Ўтказилган назорат тадбирида Косон тумани “Оброн“ МФЙда жойлашган “М. С.“ фермер хўжалиги 4 та сув насос қурилмаларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 702 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates