Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирларида Наманган шаҳар “Гулпора“ МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро А.О. га қарашли хонадоннинг электр энергиясидан фойдаланиши кўрикдан ўтказилганда, электр ҳисоблагичдан ташқари ҳолда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб электр таъминотидан ажратилди.
Маълумотларга кўра, аниқланган ноқонуний фойдаланиш ҳолатига 3,2 млрд сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.