Қайд этилишича, вилоятнинг Данғара туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “Чинобод“ маҳалласида яшовчи фуқаро С.Нга қарашли чинни буюмларга ишлов бериш корхонасининг электр таъминоти кўздан кечирилганда корхона электр тармоқларига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри уланган ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб, жами 269,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилди.