Элликқалъада иккита янги мактабгача таълим ташкилоти очилди

    Элликқаъла туманида Инвестиция дастури асосида 8-сонли ҳамда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 31-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш тадбирларида Элликқалъа туман ҳокими С. Авезов ҳамда тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди.

    Туманида айни кунгача 30 та давлат, 10 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, 90 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 9055 нафар бола тарбияланмоқда. Бугунги кунда туманда қамров 62,4 фоизга етди. Биргина шу йилнинг ўтган даври мобайнида 7 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган бўлса, яна 4 та мактабгача таълим ташкилоти йил якунигача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Минажатдин Қутлимуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates