Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар автомактабларда ўтказилмайди

    Имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори доирасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган хусусий имтиҳон марказлари ўз фаолиятини бошламоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

    Маълум қилинишича, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнида эътирозларга сабаб бўлаётган коррупцион ҳолатларга чек қўйишига хизмат қилиниши таъкидланмоқда.

    Шуни инобатга олиб, барча автомактаблар маъмуриятидан ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишлари сўралмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates