Энди иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича 1347 рақамидан жавоб олишингиз мумкин

    Урбанизация 9 октябр 2023 961

    Тошкентда иссиқлик таъминоти масалалари бўйича мурожаатлар учун 1347 қисқа рақамли колл-марказ ишга туширилди.

    Таъкидланишича, октябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида Veolia Energy Tashkent туман бошқармаларига телефон қўнғироқлари учун ягона рақам ишламоқда.

    Истеъмолчилар туман бўлимига қуйидагилар учун қўнғироқ қилишлари мумкин:

    • иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича маслаҳат олиш;
    • истеъмолчи балансини билиш;
    • иссиқлик тармоқларидаги муаммолар ҳақида хабар бериш;
    • иш вақтидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар бериш;
    • ҳисоблагичларни давлат текширувидан ўтказиш муддатлари ҳақида маълумот олиш;
    • иссиқлик энергияси ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини узатиш;
    • иссиқ сув узилишлари ҳақида маълумот олиш.