Чумолиларнинг одамлар каби бир-бирини операция қила олиши аниқланди

    Лозанна университетининг швейцариялик олимлари Ерда одамлар билан бир қаторда яқинларини қутқариш учун тиббий операцияларни бажарадиган яна бир тур мавжудлигини аниқланди.

    Улар чумолилар бўлиб чиқди. Тадқиқот Current Biology (CurBio) илмий журналида чоп этилди.

    Кузатишлар натижасида жамоа Camponotus floridanus чумолилари бошқа чумолиларининг оёқ-қўлларидаги яраларни аниқлай олишини ва уларни тозалаш ёки ампутация қилиш орқали даволашини аниқлади.

    Бир йил олдин, худди шу олимлар гуруҳи африкалик чумолилар – Megaponera analis ўз “қариндош”ларидаги инфекцияларни безларида ишлаб чиқарилган дезинфекциялайдиган модда ёрдамида даволай олишини исботлашганди.

    Camponotus floridanus чумолиларда бундай безлар йўқ. Тажрибалар шуни кўрсатдики, ҳашаротлар тутқичлари ёрдамида жароҳатларни тозалайди ва баъзи ҳолларда шикастланган аъзони тишлайди.

    Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, чумолиларнинг яраларни аниқлай олиш ва даволаш қобилияти туғма бўлиб, улар буни ўргана олишига оид ҳеч қандай далил топмади, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates