Сохта ҳавола орқали фирибгарлик қилган шоввоз қўлга олинди

    Фирибгар сохта ҳавола орқали Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёлнинг банк картасидан 4.949.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштириб олди.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Қайд этилишича, фуқаро С.Г картасидаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олингани бўйича ИИОга мурожаат қилган.

    Мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 42 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланди.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.А. Интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжери орқали турли хил мазмундаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали карталаридаги пул маблағларини ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates