ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида коррупсион ҳолатларни аниқлаш бўйича ҳудудларда тезкор тадбир ўтказди.

    Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳар темир йўл юк ҳужжатларини дастурга киритиш оператори С.Э. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини танишлари ёрдамида Самарқанд темир йўл техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates