Фарғона каналидан одам жасади топилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бағдод тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фарғона вилояти ИИБ томонидан Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақидаги хабар ўрганилди.

    Маълум бўлишича, шу йилнинг 25 июн куни Бағдод тумани, Қатағон маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Т. Самандарак МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетиб кетган.

    28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани, Зинаша маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган «Катта Фарғона» каналидан топилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates