Энди карантин вақтида қайси меҳмонхоналар ишлаётганини онлайн кўриш мумкин

    Хориждан келаётган ва карантинни ўз ҳисобидан меҳмонхонада ўтказишни истаган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида «HotelPro» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида BookHotel.uz сайти яратилди.

    BookHotel.uz сайтида карантинга жойлаштирилаётган фуқароларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда турли нарх тоифасидаги меҳмонхоналар рўйхати жойлаштирилган. Веб – ресурс қабул қилишни амалга ошираётган ва қабул қилишни кутаётган меҳмонхоналар тўғрисида маълумотларга эга. Бу ерда барча зарур маълумотлар: меҳмонхонанинг жойлашган жойи, номер фонди, боғланиш учун маълумотлар, кўрсатиладиган хизматларнибилиш мумкин, шунингдек яшаш учун таклиф этиладиган шароитларни кўриш ҳам мумкин (меҳмонхоналар фотосуратлари).

    Карантин талаблари асосида фуқароларни жойлаштириш учун етарли шароитлар яратган ва карантинга фуқароларни қабул қилишга рози бўлган меҳмонхоналарнинг ушбу рўйхати, карантинга жойлаштирилган фуқаролар ва рўйхатга олинган бронлар ҳисобига меҳмонхона тўлишига қараб сайтда мунтазам равишда янгиланиб боради.

    Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги турининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқЎзбекистонга коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган фуқаролар ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    Бир рейс билан Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқаролар санитария-гигиена талабларига риоя қилинган меҳмонхоналарга тартиб бўйича жойлаштирилади ва уларнинг хавфсизлиги учун Миллий гвардия томонидан туну-кун қўриқлаш ташкиллаштирилади.

    Аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 9 та меҳмонхонадан (ҳар бир нарх тоифаси бўйича 3 тадан меҳмонхона) иборат рўйхат шакллантирилди ва у даврий равишда янгиланиб бормоқда. Бунда энг паст нарх таклиф қилган меҳмонхоналар танлаб олинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates