Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам никоҳлар қайси ҳудудларда қайд этилди?

    2024 йилда Ўзбекистонда 271 776 та никоҳ тузилган. Бу — ҳар 1000 нафар аҳолига 7,3 та никоҳ тўғри келади, дегани.

    Солиштириш учун, ушбу кўрсаткич Қозоғистонда – 6,1 фоиз, Қирғизистонда – 6,2 фоиз, Молдова ва Белорусда – 5,1 фоиз, Арманистонда – 5,1 фоиз, Озарбайжонда эса – 4,9 фоиз.

    Демак, Ўзбекистон бу жиҳатдан қўшни ва айрим европа давлатларидан юқори кўрсаткичга эга.

    Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда ҳар 2 дақиқада – 1 та, ҳар соатда – 31 та, ҳар куни эса – 743 та никоҳ қайд этилади.

    Жами никоҳларнинг 136 713 таси (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135 063 таси (49,7 фоиз) қишлоқ жойларда рўйхатга олинган.

    Энг юқори никоҳ кўрсаткичи Қашқадарё (8,1 фоиз), Хоразм (8,1 фоиз) ва Сурхондарё (8,0 фоиз) вилоятларига тўғри келади.

    Туман ва шаҳарлар кесимида эса қуйидагилар етакчи:

    • Шайхонтоҳур (10,8 фоиз)
    • Бектемир (9,5 фоиз)
    • Сергели (9,3 фоиз)
    • Термиз (9,3 фоиз)
    • Кўкдала (9,2 фоиз)
    • Бандихон (9,0 фоиз)
    • Сўх (9,0 фоиз)

    Энг паст никоҳ кўрсаткичи қуйидаги ҳудудларда кузатилган:

    Томди (3,2 фоиз), Мўйноқ (4,7 фоиз), Оҳангарон (4,8 фоиз), Қораўзак (4,8 фоиз), Шуманай (5,0 фоиз) ва Учқудуқ (5,0 фоиз).