Бу борада А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан фанлар бўйича мактаб ўқитувчилари ва директорлар захирасини шакллантириш электрон (портал) тизими яратилмоқда.
Бунда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог кадрлар захираси, шунингдек, ўқитувчи лавозимига талабгор кадрларнинг электрон портфолиоси яратилади.
Таълим тизимида фанлар, мактаблар, ҳудудлар кесимида вакант ўринларининг статистикаси аниқланиб, ҳудудлар ва фанлар кесимида ўқитувчилар захираси электрон кўринишда шакллантирилади.
Шунингдек, педагогика йўналишидаги ОТМ битирувчилари орасидан билимли ва ташаббускорларини саралаб олиш ва иш билан таъминлаш мақсадида вакант иш ўринларини тўлдириш тизимлаштирилади.
Хўш, лойиҳа доирасида қандай қулайлик ва имконият яратилади?
Эндиликда:
яқин ҳудудидаги мактабга ишга қулай тартибда жойлашиш мумкин, барча таълим муассасаларидаги вакантлар очиқ-ойдин кўриниб туради;
ўқитувчиликка талабгорлар ўзи ҳақидаги маълумотлар, ютуқларини резьюме кўринишида мактабга юборади ва онлайн шаклда жавоб олади;
директорлар эса саралаш асосида энг яхши мутахассисларни ишга қабул қилиш имкониятига эга;
вазирлик республика миқёсида ҳудудлар кесимидаги барча йўналишларда мавжуд вакант ўринлари ва уларни қоплаш, электрон шаклда ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилиш ҳамда ОТМларга таклиф киритиш, тизимда фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог ходимларнинг статистикасини кузатиб боради;
энг илғор раҳбар ва педагогларни тақдирлаш, давлат мукофотларига тавсия этиш мумкин;
Халқ таълими сифат менежментини жорий этишда сифатли кадрлар захирасини яратишнинг замонавий тизимли механизмларидан фойдаланиш имконияти очилади;
ҳар йили ўқитувчиларнинг рейтинги касбий фаолияти, ўз устида ва ўқувчилар билан ишлаш жараёнида эришган ютуқлари шаффоф, адолатли мезонлар асосида, кенг масштабда республика, вилоят, туман, мактаб, фанлар кесимида аниқлаш мақсади белгиланган;
мазкур жараёнларни амалга оширишда тегишли барча маълумотлар реал вақт режимида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали электрон ҳукуматнинг ИМУТ (идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи), OneID (Ягона идентификация тизими) ҳамда халқ таълими вазирлигининг ERP базасига интеграция қилади. (Бу борада ўндан ортиқ давлат ташкилотлари ва вазирликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган).