“Энди қизлар ҳам ҳарбий хизматга боради”

    Нидерландия ҳукумати 17 ёшга тўлган хотин-қизларнинг ҳарбий хизматга чақируви бошланишини маълум қилди.

    Нидерландия ҳукумати гендер тенглигининг амалдаги исботи сифатида шу ҳафтадан эътиборан 17 ёшга тўлган хотин-қизларнинг ҳарбий хизматга чақируви бошланишини маълум қилди. Нидерландия Мудофаа вазири Анк Бейлевелд ўз твиттер саҳифасидан йўллаган баёнотида шу ҳафтадан бошлаб 17 ёшга тўлган 2003 йилда туғилган барча хотин-қизларга ҳарбий хизматга чақирув бошланишини маълум қилган.

    У мазкур қарор гендер тенглиги доирасида қабул қилинганлигини таъкидлаб: “Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга, шунингдек, уларнинг мажбуриятлари ҳам” деган иборани ишлатган.

    Нидерландия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ҳарбий хизматга чақирилиши кутилаётган 100 минг бўлажак хизматчилар орасида мамлакат қиролининг қизи, малика ва тахт вориси Амелия ҳам бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates